Новости

Ўзбекистон ЯИМнинг 82,5% нодавлат секторида ишлаб чиқарилади

20 февраля, 2012 OLAM.uz

Рубрика Экономика

  • Нравится
  • 0

Расмий статистика маълумотларига кўра, 2011 йилда Ўзбекистон ялпи қўшимча қийматининг асосий улуши - 82,5 фоизи иқтисодиётнинг нодавлат секторида ишлаб чиқарилган. Мувофиқ равишда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тузилмасидаги 17,5 фоиз эса давлат секторига тўғри келади.


Ўтган йилда Ўзбекистоннинг рўйхатдан ўтказилган корхоналарининг умумий сонидаги нодавлат шаклга эга корхоналарнинг улуши 92,5 фоизни, хусусан 50,8 фоизи – фермер ва дехқон хўжаликлари, 20,6 фоизи – хусусий корхоналар, 0,9 фоизи – хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, 20,2 фоизи – бошқа корхоналарга тўғри келади.

Шу билан бирга 2011 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ЯИМ да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг солиштирма оғирлиги 54,0 фоизга етди. Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 2011 йил давомида чиқарилган ЯИМ нинг 33,7 фоизи ишлаб чиқарилди (2010 йилда – 32,7 фоиз).

Ўтган йилдаги ЯИМ соҳа тузилмасидаги асосий ҳиссани хизматларини ишлаб чиқиш - 50,5 фоиз билан эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, пуллик хизматлар (2011 йилда 16,1 фоизга), истеъмол товарларини ишлаб чиқиш (11,1 фоизга), қурилиш ишлари (8,5 фоизга), шунингдек ички талабни кенгайтириш бўйича амалга оширилган чора–тадбирларнинг динамик ўсиши мамлакатда иқтисодий ўсиш факторларидан бири бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2011 йилда хизматлар структурасида кўпчиликни ташкил этувчи қуйидаги соҳаларни: транспорт (барча хизматларнинг 30,1 фоизи), савдо - сотиқ ва овқатланиш (20,9 фоиз), коммунал хизматлар (11,6 фоиз), тақдим этилган микрокредитларни ўз ичига олган молиявий хизматлар (8,5 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизмати, шунингдек информацион-ресурс марказларини (6,4 фоиз) қамраб олди.

Товарларни ишлаб чиқариш Ўзбекистон ЯИМ нинг соҳавий тузилмасида 41,7 фоизни ташкил этиб, қолган улуш (7,8 фоиз) маҳсулотлар ва экспорт-импорт операцияларига тўланадиган соф даромад солиқларига тўғри келади, дея хабар беради Uzreport.com.
 
  • Нравится
  • 0

Если вы нашли ошибку, выделите её и нажмите Ctrl+Enter

Версия для печати

Комментарии! (0 комментариев)